Стир аниклаш

Стир аниклаш

Ишга кирганлар ёки кираётганлардан бухгалтериядагилар доим сўрайдиган 3 та ҳужжат бор. Булар: паспорт нусхаси, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидан (ИНПС) нусха ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР ёки ИНН) нусхаси.

ЎҚИНГ: Нега Ўзбекистонда қоғозли меҳнат дафтарчасидан воз кечилади?

Кўпчилик бундай ҳужжатлар сўралганда қаердан олсам экан, деб боши қотади. Шуни инобатга олиб, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram-каналида бу борада амалий маслаҳатларни берган.

ИНПС – жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси рақамини аниқлаш

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақамини билиш жуда осон. Ҳар бир фуқаронинг шахсий идентификация рақами (ПИН ФЛ) бўлади. Бу рақам паспортларимизда ёзилган. Ва энг муҳими – ПИН ФЛ рақами паспортларни алмаштирган пайтингиз ҳам ўзгармайди.

Мана шу ПИН ФЛ рақами айни пайтда Сизнинг ИНПС рақамингиз бўлади. Яъни жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағингиз рақамини паспортингизга қараб ҳам бемалол билиб олишингиз мумкин:


Стир аниклашАгар мабодо ҳали Сизда ИНПС очилмаган бўлса, унда буни интернет орқали ҳам қилса бўлади, албатта «Халқ банки» филиалларига бориш шарт эмас. Буни https://my.gov.uz/uz/open-inps/passport манзили орқали амалга ошириш мумкин. Энг муҳими – бунинг учун электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

ЎҚИНГ: Нафақахўрлар учун янги электрон хизмат жорий қилинди

СТИР (ИНН) – солиқ тўловчининг идентификация рақамини аниқлаш

СТИР рақамини аниқлаш анча осон. Электрон солиқ хизматлари – my.soliq.uz порталида «СТИРингизни аниқланг» деган бўлим бор. Ўша ерда паспорт маълумотлари ва туғилган йилингизни киритиб, осонгина СТИРни ҳужжат кўринишида олиш мумкин.

Стир аниклашАгар ҳали Сизга СТИР очилмаган бўлса, унда мана бу ҳавола орқали солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза юборишингиз мумкин.

Бундан ташқари, СТИР рақамингизни билиб олиш ёки янги ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза юбориш ишларини Telegram’даги @mysoliqofficialbot расмий боти орқали амалга оширишингиз мумкин.


Бор гап шу. Замонавий технологиялар фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яратилган ва бундан барчамиз унумли фойдаланишимиз керак.

ЎҚИНГ: Энди ўз кредит тарихингизни онлайн олишингиз мумкин

Источник: www.terabayt.uz


Стир аниклашСолиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 823-сон қарори).

 

Хизматдан уч хил йўл билан фойдаланиш мумкин:

  • Давлат хизматлари марказлари орқали;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (порталда рўйхатдан ўтиш талаб этилади);
  • Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали.

 

Учала ҳолатда ҳам доимий яшаш жойи (ҳудуд ва туман/шаҳар номи), Ф.И.О., туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – шахсни тасдиқловчи ҳужжат), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспортда қайд этилади – таҳр.), электрон почта манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда анкета тўлдирилади. Бундан ташқари, паспорт нусхаси илова қилинади.


 

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда унинг учун анкетани марказ ходими тўлдиради. Сўнг у қоғозга чиқарилади, анкетадаги маълумотларнинг тўғрилиги ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланади, ҳужжатлар марказ ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва Давлат солиқ қўмитасига юборилади. Бунга 10 дақиқа кетади.

 

Сўнг ДСҚ ҳужжатларни олган пайтдан бошлаб 1 соат ичида матрицали штрих-кодли (QR-кодли) солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради. ДСҚ ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат Давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд бевосита ариза берувчига (ЯИДХП ёхуд ДСҚнинг веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) юборилади. Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа ичида электрон ҳужжатни ариза берувчига юбориши, унинг сўровига кўра уни қоғозга чиқариши ва электрон шаклда тақдим этиши шарт.

 

Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш чоғида ариза берувчи электрон рақамли имзога эга бўлиши талаб этилмайди. Хизматнинг ўзи эса – бепул.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

Источник: www.norma.uz


Понравилась статья? Поделиться с друзьями:
Добавить комментарий

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!:

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.